22:10 / 18.03.2018
3 824

«Насаф» Навоийда «Қизилқум»ни таслим этди

«Насаф» Навоийда «Қизилқум»ни таслим этди
Учрашувнинг 13-дақиқасидаёқ бурчак тўпидан Жасур Ҳасановнинг узатган тўпини Бобур Абдухолиқов бош билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди.

67-дақиқага келиб яна Жасур Ҳасановнинг жаримадан узатган тўпини Славко Лукич боши билан дарвозага жойлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Орадан уч дақиқа ўтиб, Осиё чемпионати финалида ғалаба тўпини киритган Андрей Сидоров “Қизилқум”нинг ягона голини урди.

Шу тариқа, “Қизилқум” мавсумдаги учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди, “Насаф” эса тўплар нисбати эвазига 7 очко билан 3-турдан сўнг пешқадамга айланди.

Суперлига. 3-тур.
“Қизилқум” – “Насаф” 1:2 (0:1)

Голлар:
Андрей Сидоров (70) – Бобур Абдухолиқов (13) Славко Лукич (67).

“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 8. Акмал Рустамов, 10. Алишер Саноев (9. Ҳумоюн Абдуалимов, 84), 11. Дониёр Усмонов (18. Самандар Шодмонов, 46), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 84. Неманья Йованович.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (55.Славко Лукич, 46), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 21.Жаҳонгир Алиев (27.Ислом Рашидхонов, 46), 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов, 77.Жасур Ҳасанов (20.Ислом Кенжабоев, 76), 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Файзулла Қамбаров 50, Славко Лукич 63, Акмал Рустамов 79.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф» Навоийда «Қизилқум»ни таслим этди