Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури мухлислар ташрифи борасида энг яхшиси бўлди. Мазкур турдан жой олган 6 та учрашувни жами 85 209 нафар мухлис кузатиб борди.
Мавсумдаги илк турни кўриш учун стадионларга 80 570 ишқибоз ташриф буюрганди. Бунда энг кўп ишқибоз “Нефтчи” — “Насаф” ўйинига келди — 19 632.
2-турда эса ташрифлар сони камайди — 57 876. Бироқ 1 та ўйин борасидаги кўрсаткич яхшиланди ҳамда “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клублари ўртасидаги Тошкент дербисини 20 168 мухлис стадиондан кузатди. Бу кўрсаткич мазкур икки клубнинг ўзаро ўйинлардаги рекорд натижаси бўлди. Бунгача 2008 йилги мавсумдаги Тошкент дербисини 18 мингдан кўпроқ ишқибоз кузатиб борганди.
3-турга келиб Суперлиганинг рекорди Наманганда янгиланди. “Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” жамоалари иштирокидаги ўйинни 25 300 ишқибоз стадиондан кузатди. Шу куни айрим секторларга чипталар 30 мингдан сотилган бўлса-да, стадион кассаларида бирорта ҳам чипта қолмади. Шунингдек, Намангандаги стадионга кириш истагида бўлган яна минглаб мухлислар трибуналардан жой топа олмай, “Навбаҳор”ни майдон ташқарисида қўллаб турди.
Натижада 3-турда умумий кўрсаткич янада яхшиланди. Ундан жой олган 6 та учрашувни кўриш учун жами 85 209 ишқибоз стадионга келди.
Натижалар Томошабинлар
«Металлург» – «Қўқон-1912» 1:0 5 641
«Бухоро» - «Сўғдиёна» 3:0 14 800
«Нефтчи – «Бухоро» 0:1 18 051
«Навбаҳор» – «Локомотив» 2:0 25 300
«Пахтакор» – АГМК 2:1 12 852
«Қизилқум» – «Насаф» 1:2 8 565
Жами 3-турга стадионларга тушган мухлислар сони: - 85 209 нафар.
Манба: the-uff.com “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади