10:30 / 20.03.2018
3 775

Месси қачон йиғлагани ва зарарли одатларини айтиб берди

Месси қачон йиғлагани ва зарарли одатларини айтиб берди
«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси America TV каналига берган интервьюсида шахсий ҳаётига оид маълумотлар билан ўртоқлашди.

«Ўртанча ўғлим Матео туғилганида, қувончдан йиғлаб юборганман. Катта ўғлим Тьягонинг туғилиши оғир кечган, Матеоники эса енгил бўлди. Учинчи фарзанд кутаётганим ҳақидаги хабар ҳам жуда қувончли эди. Тьяго футболни севади. У «Барса» футболчилари фарзандлари учун очилган кичик мактабда таҳсил оляпти.

Зарарли одатларим? 22-23 ёшгача нимани истеъмол қилаётганимга эътибор бермаганман. Хусусан, газли ичимликлар, шоколад ва альфахор ширинлигини кўп еганман. Ҳозирги кунда, бу одатлардан воз кечдим. Энди кўпроқ гўшт, балиқ ва сабзавотларни истеъмол қиляпман» - деди Месси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси қачон йиғлагани ва зарарли одатларини айтиб берди