12:20 / 21.03.2018
4 127

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Истанбулга етиб боришди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Истанбулга етиб боришди
Хабарингиз бор, 23 ва 27 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Ҳар иккала учрашув Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади.

Марокашга Ўзбекистон делегацияси аъзолари Тошкент-Истанбул ва Истанбул – Касабланка йўналиши орқали етиб боришлари режалаштирилган.

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари эрта тонгда сафарга йўл олишганди.

Куннинг иккинчи ярмида миллий терма жамоамиз аъзолари Истанбул шаҳрига етиб боришди. У ерда бир кун машғулот олиб бориб, кейин Марокашнинг Касабланка шаҳрига йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, Сенегалга қарши ўйин 23 март куни Тошкент вақти билан соат 22:00да, Марокашга қарши учрашув эса 27 март куни Тошкент вақти билан тунги соат 01:00да бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Истанбулга етиб боришди