19:51 / 22.03.2018
4 217

Алишер Усмонов энди машҳур «Милан» клубини сотиб олмоқчи

Алишер Усмонов энди машҳур «Милан» клубини сотиб олмоқчи
Италиянинг «Милан» клуби янги раҳбар қўлига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Кун нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, бу янги хўжайин «Арсенал» клубида ўз акцияларига эга бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов бўлиши мумкин. «Россонерлар»нинг амалдаги хўжайини Йонҳонг Ли жамоани оёққа турғазиш учун «Эллиотт Менежмент» фондидан кредит олган ва уларга маълум муддатда 303 миллион евро тўлаб бериши керак.

Усмонов фонд раҳбари Пол Сингер билан алоқалари яхши саналади, у «канонирлар»нинг ашаддий мухлисларидан бири саналади. Агар хитойлик тадбиркор қарзларини белгиланган муддатда (2018 йил октябргача) тўлай олмаса, «Милан» «Эллиотт Менежмент» ҳисобига ўтиб кетиши мумкин. Шундай вазиятда Усмонов Милан клубини сотиб олиши мумкин бўлади.

Calciomercato.com сайти хабарида қайд этилишича, Усмонов футболга катта инвестиция киритиш ҳақида жиддий бош қотирмоқда. Шунингдек унинг учун захира варианти сифатида «Севилья» клуби ҳам тилга олинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алишер Усмонов энди машҳур «Милан» клубини сотиб олмоқчи