
«ПСЖ» клуби вакиллари «Челси» бош мураббийи Антонио Контенинг агентлари билан музокараларни бошлади, деб хабар бермоқда Uff.uz нашри.
Конте номзоди Унаи Эмерининг ўрнига ажойиб мутахассис деб қаралмоқда. Чунки «ПСЖ» раҳбарияти номзодлар қаторида айнан Антониони қўлга киритиш осонроқ деб ҳисоблайди. Зеро Жозе Моуринью («Манчестер Юнайтед»), Диего Симеоне («Атлетико») ва Массимилиано Аллегриларнинг («Ювентус») ўз клубларини тарк этиши эҳтимоли жуда паст.
«ПСЖ» клуби Контега ҳар йили 10 миллион фунт миқдордаги маош таклиф қилишга тайёр (таҳминан 11,5 миллион евро). «Челси»да италиялик мутахассис 9,5 миллион фунт олмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар