Бугун Фарғонада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кения олимпия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Дастлабки ўртоқлик ўйинида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрашганди. Бугунги ўйинда олимпиячиларимиз ана ўша мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қилишади.
Умуман олганда, бу каби ўртоқлик ўйинлари Олимпия терма жамоамиз учун катта мусобақа олдидан муҳим синов вазифасини ўтаб бериши учун ташкиллаштирилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.
Шу йилнинг август ойида Индонезияда Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Равшан Ҳайдаров жамоаси олдига мазкур мусобақада муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилган. Бундан ташқари, Токио – 2020 Олимпиадасига йўлланма олиш ҳам олимпия терма жамоамиз олдидаги асосий вазифа ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ – Кения ОТЖ ўйини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 20:00да бошланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди