
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кения олимпия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида кечган учрашувда вакилларимиз узоқ вақт рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади. Ҳакам ўйиндаги тўхталишлар учун ўйинга 7-дақиқа вақт қўшиб берди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада Достон Турсунов боши билан аниқ зарба йўллаб, учрашувда ҳисобни очди ва Ўзбекистон ОТЖ ғалабасини таъминлади.
Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон ОТЖ - Кения ОТЖ 1:0
Гол: Д.Турсунов (90+7)
Ўзбекистон ОТЖ: 21.Раҳимжон Давронов, 2. Ислом Қобилов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Аббос Отахонов, 6. Азизжон Ғаниев, 20. Достон Турсунов, 13. Азиз Турғунбоев, 23.Нурилло Тўхтасинов, 17.Абдужамол Исроилов, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бобир Абдихолиқов.
Кения ОТЖ: 18.Ожванг Тимоти Одхиамбо, 14.Майк Эванс Кибваге, 12.Омвенга Тимти Балтон, 3.Окуму Йозеф Стенли, 2.Амаи Атариза, 8.Йида Свен, 19.Иброҳим Шамби Рамазони, 16.Одненйи Жафари Овитти, 7.Касути Клифф Коробои, 15.Огинга Берард Очиенг, 9.Мутамба Пистоне Вунйоли. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар