10:10 / 27.03.2018
3 093

Австралия ТИВ ЖЧ-2018ни бойкот қилади

Австралия ТИВ ЖЧ-2018ни бойкот қилади
Австралия ташқи ишлар вазири Жули Бишопнинг маълум қилишича, Россияда футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига бормоқчи эмас. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилди.

«Санкцияларига келадиган бўлсак, Австралия Россияга нисбатан қатор шахсий санкцияларни жорий қилди. Хусусан, Қрим ноқонуний эгаллаб олинишидан сўнг киритилганлар ҳам шулар жумласидан. Бу санкциялар қайта кўриб чиқилди ва янгиланди, бизда Россиядан бўлган қатор жисмоний шахслар ҳамда ташкилотларга нисбатан ҳам санкциялар бор», - дея Бишопнинг сўзларини келтиради Fox Sport Australia.

Шунингдек, Австралия ТИВдан хабар беришларича, Буюк Британия ҳукумати билан алоқада бўлиб туришибди.

«Бу ҳодисалар Россия ҳукуматининг ўйламасдан иш кўриши ва тажовузкорлигидан дарак беради. Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш – амалга оширилиши мумкин бўлган навбатдаги қадамлардан бири», - дея айтиб ўтди Бишоп.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Австралия ТИВ ЖЧ-2018ни бойкот қилади