Ўзбекистон – Кения (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган африкаликлар бош мураббийи Фрэнсис Киманзи қуйидагича фикрларни билдирди.
- Яхши ўйин ўтказдик. Сўнгги дақиқаларда ўйинни кучайтиришга интилдик. Афсус, футболда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Ўйин бизга фойдали бўлди. Ўзбекистон олимпия терма жамоасидан кўп нарса ўргандик. Тажриба тўпладик.
- Ўйин натижаси ҳеч нарсани ҳал этмасди. Бироқ шунга қарамай, нима учун меҳмонлар кўпроқ ҳимоявий футболга эътибор қаратишди?
- Ҳимоявий ўйин футбол тактикаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ОТЖ Хитойда чемпион бўлганининг сабаби улар доим ҳужумкор ўйин намойиш этади. Биз эса ўйинга жуда оз фурсатда тайёргарлик кўрдик. Таркибимиз янги ҳисобланади. Шунинг учун футболчилар бир-бирларини тушунишда бироз қийинчиликка дуч келишмоқда.
- Ўзбекистон таркибида кимни ўйини Сизга ёқди?
- Менга 9-рақам (Ўринбоев) ва 22-рақамда (Кенжабоев) тўп сурган футболчиларнинг ўйини жуда ёқди. Баҳс давомида улар бизга кўп муаммо тўғдиришди.
- Кения ва Ўзбекистон футболини солиштирсангиз ?
- Бу саволга жавоб бера олмайман. Чунки мен фақат терма жамоанинг ўйинини кўрдим. Икки давлат футболи савиясини кўриш учун клублар иштирокидаги баҳсларни кузатишим керак.
- Ўзбекистон ОТЖ амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. Агар бизнинг жамоа Африка қитъаси чемпионатида иштирок этганда қандай натижа қайд этган бўларди ?
- Қийин савол бўлди. Буни тасаввур қилиш бироз мушкул. Лекин шуни айта оламанки, Ўзбекистон Африка қитъасида ўтказилган турнирларнинг саралашидан бемалол ўта олади ва гуруҳ босқич баҳсларида яхши иштирок этади.
- Бизнинг давлат Сизда қандай таассурот қолдирди?
- Аввал ҳам Осиё давлатларида меҳмон бўлганман. Ўзбекистонни бундай чиройли давлат деб тасаввур қилмаганман. Инсонлари хар доим кулиб туради. Мехмондўстликка эса гап бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистонликларга катта раҳмат!
Манба: Тhe-uff.com “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди?
Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”