15:40 / 25.11.2015
6 420

«Барселона» еврокубоклардаги голлар сони бўйича «Реал»ни ортда қолдирди

«Барселона» еврокубоклардаги голлар сони бўйича «Реал»ни ортда қолдирди
ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи 5-тур доирасидан ўрин олган «Барселона» ва «Рома» ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар ўзига хос рекорд қайд этишди.

Гап шундаки, рақиб дарвозасига 6 та тўп кирита олган «Барселона» еврокубоклардаги голлари сони бўйича азалий рақиби «Реал»ни ортда қолдирди. Мазкур ўйиндан сўнг каталонияликларнинг ҳисобидаги голлар сони 1028тага етди. Ҳозирга қадар 1026та гол урган “Реал” эса шу тариқа бу борада иккинчи ўринга тушиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Львов шаҳрида бўлиб ўтадиган «Шахтёр» ва «Реал» баҳсида меҳмонлар 2 ва ундан ортиқ гол кирита олишса яна биринчи ўринга чиқиб олишлари мумкин.

Манба: Stadion.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» еврокубоклардаги голлар сони бўйича «Реал»ни ортда қолдирди