07:32 / 29.03.2018
4 934

Осиё кубоги - 2019: Ўзбекистон учинчи саватчадан жой олиши мумкин

Осиё кубоги - 2019: Ўзбекистон учинчи саватчадан жой олиши мумкин
2019 йил БААда ўтказиладиган Осиё кубогининг барча иштирокчиси маълум бўлди.

Маълумки, мусобақада илк маротаба 24 та жамоа қатнашади.

Улар: БАА (мезбон), Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Хитой, Фаластин, Уммон, Ҳиндистон, Ливан, Туркманистон, Иордания, Баҳрайн, Вьетнам, Қирғизистон, КХДР, Филиппин ва Яман.

Мусобақанинг қуръа ташлаш маросими 4 май куни ўтказилиши белгиланган. Унда БАА терма жамоаси 1-саватчадан жой олади. Қолган жамоалар апрель ойидаги ФИФА рейтингига асосланиб, саватчаларга ажратилади. Уларнинг тахминий таркиби қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

1-саватча: БАА, Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони
2-саватча: Хитой, Қирғизистон, Сурия, Ливан, Фаластин, Уммон
3-саватча: Ўзбекистон, Ироқ, Ҳиндистон, Қатар, Вьетнам, КХДР
4-саватча: Филиппин, Баҳрайн, Иордания, Яман, Таиланд, Туркманистон

Терма жамоалар 6та гуруҳга ажратилади. Гуруҳларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган, шунингдек, 3-ўринни эгаллаган жамоалардан энг яхши 4таси 1/8 финал босқичига, плей-офф баҳсларига йўл олади.

Мусобақа 5 январь - 1 февраль кунлари БААнинг 4та шаҳрида ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги - 2019: Ўзбекистон учинчи саватчадан жой олиши мумкин