Жиззахда бўлиб ўтган “Сўғдиёна” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Мочинов матбуот анжуманида раҳбариятдан истеъфо талаб қилишини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда жиззахликлар 1:3 ҳисбида имкониятни бой бердилар.
“Сўғдиёна” жамоасиинг потенсиали жуда юқори, афсуски мен буни юзага чиқара олмадим. Бу ерда анча яхши таркиб жамланган, аммо мен улардан тўғри фойдалана олмадим деб ҳисоблайман.
Бутун маъсулият ва айбни ўз зиммамга оламан, ҳамда раҳбариятдан истеъфо сўрайман. Умид қиламанки, келадиган янги бош мураббий жамоадаги ишларни тўғри йўлга қўя олади ва “Сўғдиёна”ни юқори ўринларга олиб чиқади. Мен эса жиззахлик мухлислардан узр сўраган ҳолда, раҳбариятдан истеъфо беришларини талаб қиламан”, - дейди мутахассис.
Таъкидлаш жоиз, учрашувдан сўнг маҳаллий ишқибозлар стадион ёнида ўз норозиликларини билдиришди ва баралла овозда Мочиновдан истеъфо талаб қилишди.
Жиззахликлар раҳбариятининг ушбу ҳолат юзасидан расмий қарори яқин ўртада чиқиши кутилмоқда.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди