Рақибига жароҳат етказган футболчи у тузалмагунча майдонга тушмайди (видео)

  • 30-03-2018, 15:16
  • 1 031
  • Спорт
  • Рақибига жароҳат етказган футболчи у тузалмагунча майдонга тушмайди (видео)
    Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати чемпионатида “Ботафого” ва “Васко да Гама” учрашуви “Ботафого” ўйинчиси Жоау Паулунинг жиддий жароҳат олиши билан кечди. Учрашувнинг 3-дақиқасида Паулунинг рақиб жамоа футболчиси Рилдо билан кураш вақтида оёғининг икки жойи синди. Рилдо бу қўполлиги учун фақат сариқ карточка билан жазоланди. Рақиби эса майдонни замбилларда тарк этиб, шифохонага жўнатилди.

    Рио-де-Жанейро судида Рилдога берилган жазо етарличамас деб топилиб, унга мисли кўрилмаган жазо тайинланди: футболчига Паулу тузалиб кетмагунча ёки максимал муддат – 180 кунга майдонга тушиш тақиқланди. Шифокорларнинг тахминича, Паулу машғулотларга ярим йилдан кейингина қайта олиши мумкин.

    Рилдо ўзига чиқарилган жазони шифохонага Паулуни кўргани боргани ҳақидаги важлар билан юмшатмоқчи бўлган, бироқ бу судьяларга таъсир кўрсатмаган. Улар футболчига 2015 йилда ҳам рақиб жамоа дарвозабони бошини ёрганини эслатиб қўйишган.

    » » Рақибига жароҳат етказган футболчи у тузалмагунча майдонга тушмайди (видео)