22:04 / 30.03.2018
3 953

«Бунёдкор» ўз майдонида «Бухоро»ни иродали тарзда енгди

«Бунёдкор» ўз майдонида «Бухоро»ни иродали тарзда енгди
Ўзбекитон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви ўз ниҳоясига етди. 15 421 томошабин гувоҳлигида ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув икки томоннинг фаоллиги остида бошланди. 37–дақиқада “Бухоро” бурчак зарбасидан унумли фойдаланди Марко Клисуро рақиб жарима майдончасидаги бўшлиқдан фойдаланиб дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва “Бухоро”ни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг ҳисобни ошириш учун меҳмонларда яна имкониятлар бўлди, бироқ бухороликлар улардан унумли фойдалана олмадилар.

Биринчи бўлим якунида пойтахт вакиллари ҳисобни тенгаштиришга эришдилар: Муроджон Тошматов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони марказига узатди, у ерда Жавлон Иброҳимов тўпга тўхтатмасдан зарба берди.

Иккинчи бўлим ҳам кетма-кет ҳужумлар билан бошланди, айниқса мезбонларда бир қатор қулай вазиятлар юзага келди.

71-дақиқада Хуршид Ғиёсов меҳмонлар дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва кучли зарба билан ҳисобни жамоаси томонига оғдирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Филип Райевац “Бунёдкор”нинг учинчи голни урди.

Суперлига, 4-тур
"Бунёдкор" – "Бухоро" 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар:
0:1 – 37 Клисура, 1:1 – 42 Иброҳимов, 2:1 – 71 Ғиёсов, 3:1 – 90+2 Райевац.

"Бунёдкор": Мурод Зухуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброхимов, Шаҳзодбек Нурматов (Филип Райевац 64), Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев (Давронбек Умиров 76), Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов.

"Бухоро": Асилбек Амонов, Бобур Омонов, Марко Клисура, Арсланмурот Омонов, Саламат Қутибоев, Нозим Умуров (Роббимжон Ҳасанов 46), Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Баҳодир Насимов (Шаҳбоз Эркинов 70), Артём Филипосян, Азиз Ибрагимов (Раҳматулло Бердимуродов 46).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор» ўз майдонида «Бухоро»ни иродали тарзда енгди