22:10 / 30.03.2018
6 801

Миржалол Қосимов: "Такрорлайман, футболчиларим қизлар билан гаплашади"

Миржалол Қосимов: "Такрорлайман, футболчиларим қизлар билан гаплашади"
Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Албатта, йигитлардан миннатдорман. Бу мавсум чиройли ўйин намойиш этишмоқда. Ўзингиз гувоҳ бўлдингиз, биринчи бўлиб, гол ўтказиб юбормаганимизга қарамасдан йигитлар шошқалоқлик қилмади. Бу ўз натижасини берди.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа ғалаба учун курашди ва яхши вазиятлар, комбинациялар кўрсатиб, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Куни кеча Равшан Эрматов ЖЧда иштирок этиши маълум бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, унга "Бунёдкор" клуби номидан омад тилаб қоламан.

Авваламбор, машғулотларда стандарт вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлаймиз. Алмаштирилмас футболчи йўқ. У Миржамол бўладими, Хуршидми фарқи йўқ. Майдонга тушган футболчи клуб имиджи учун ўз ҳиссасини қўшиши керак.

Футболчиларимизнинг тажрибаси "Бухоро" футболчилариникидан камдир. Уларда халқаро ўйинларда иштирок этган футболчилар бор. Аммо олдин ҳам айтганман, футболчиларим ёш эмас, улар қизлар билан гаплашади" (кулади), - деб айтиб ўтди Қосимов.

Манба: SPORTS.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Такрорлайман, футболчиларим қизлар билан гаплашади"