18:08 / 31.03.2018
3 787

Uzbek Tigers’нинг венесуэлалик боксчиларга қарши таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Ҳасанбой Дўстматов йўқ

Uzbek Tigers’нинг венесуэлалик боксчиларга қарши таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Ҳасанбой Дўстматов йўқ
Аввал хабар берилганидек, Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумида иштирок этаётган Uzbek Tigers гуруҳдаги сўнгги икки учрашувини венесуэлалик рақибларига қарши ўтказади.

«Оламспорт» сайтига маълум бўлишича, жамоалар ўртасидаги ҳар иккала тўқнашув ҳам бир кунда Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Жангларга Термиз шаҳри мезбонлик қилади.

7 апрель куни ташкил қилинадиган жанг оқшомида мухлислар 10 та жанг гувоҳига айланади. Ўша куни C1 ва C2 жамоалари рингда тўқнаш келади.

Яқиндагина янги ҳаётга қадам қўйган Ҳасанбой Дўстматов ва Колумбиядаги жангда ғалаба қозонган Иқболжон Холдоров бу сафарги баҳсларда иштирок этмайди.

Мазкур жангларда иштирок этадиган боксчилар номи маълум бўлди.

Бокс. Бутунжаҳон бокс серияси.

7 апрель. Термиз. "Альпомиш" спорт мажмуаси

C1

-49кг: Нодир Мирзааҳмедов - Луис Подарки
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров - Йоэль Финиш
-64кг: Алиёр Норалиев - Кристиан Паласио
-75кг: Исроил Мадримов - Эндрю Сааведра
-91кг: Санжар Турсунов - Альберт Рамирес

C2

-52кг: Жасурбек Латипов - Хесус Рохас
-60кг: Шунқор Абдурасулов - Луис Кабрера
-69кг: Маҳмуд Гаипов - Габриэль Маэстре
-81кг: Бектемир Мелиқўзиев - Налек Корбаж
+91кг: Баҳодир Жалолов - Жордан Эрнандес

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Uzbek Tigers’нинг венесуэлалик боксчиларга қарши таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Ҳасанбой Дўстматов йўқ