
Шу йилнинг 14 июнь куни Россияда Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади. Аввалроқ, ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилган бўлиб, бу рўйхатда ҳамюртларимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар бор.
ФИФА Жаҳон чемпионати учрашувларида ишлайдиган комиссарлар рўйхатини ҳам эълон қилди. Унга кўра, ЖЧ тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайдиган бўлди.
ЎФА матбуот хизмати берган хабаррга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритаётган Олим Арифов ЖЧ-2018 мусобақасига комиссар сифатида расман таклиф қилинган.
Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар