23:43 / 01.04.2018
3 315

«Тоттенҳэм» сафарда «Челси» дарвозасига 3 та гол урди (видео)

«Тоттенҳэм» сафарда «Челси» дарвозасига 3 та гол урди (видео)
«Тоттенҳэм Ҳотспур» Англия чемпионатининг 32-турида «Челси» устидан ғалабага эришди. Лондондаги «Стэмфорд Бридж» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисобни Альваро Мората очганди, у 30-дақиқада дарвозабон хатосидан унумли фойдаланди. «Тоттенҳэм» Кристиан Эриксеннинг ажойиб зарбаси эвазига биринчи бўлимдаёқ ҳисобни тенглаштирди. Танаффусдан кейин «Челси» дарвозаси Деле Алли томонидан икки бор ишғол этилди.

«Тоттенҳэм» эндиликда 64 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринга мустаҳкам жойлашди, «Челси» 56 очкоси билан – бешинчи.

Шу тариқа, «Челси» кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этишини катта сўроқ остида қолдирди. Лондон дербисидан олдин ушбу ўйин «Челси» бош мураббийи Антонио Конте ўзини кўрсатиши учун охирги имкон экани, агар у ушбу ўйинда жамоа билан ғалабага эришса, унга яна имкон берилиши айтилганди.

Англия чемпионати
32-тур
Челси – Тоттенҳэм 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар:
1:0 – 30 Мората, 1:1 – 45 Эриксен, 1:2 – 62 Алли, 1:3 – 66 Алли.
Челси – Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Жиру, 81), Виллиан, Фабрегас, Азар, Канте, Алонсо (Эмерсон, 83), Мората (Хадсон-Одои, 88).
Тоттенҳэм – Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Дайер (Ваньяма, 81), Дембеле, Алли, Ламела (Сиссоко, 88), Эриксен, Сон Хын Мин (Кейн, 74).
Огоҳлантириш: Дэвис (70).
[media=https://youtu.be/sK40D4uQqJg]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм» сафарда «Челси» дарвозасига 3 та гол урди (видео)