23:00 / 02.04.2018
3 043

«Насаф» сўнгги имкониятлардан бирини йўққа чиқарди

«Насаф» сўнгги имкониятлардан бирини йўққа чиқарди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган «Насаф» – «Персеполис» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қарши кечган ўйинда нурсиз дуранг ҳисоби қайд этилди.

Ушбу учрашувда меҳмонлар ёпиқ ўйин кўрсатишди, қаршиликлар эса уларнинг чуқур ҳимоясини ёриб ўтолмадилар. Ўйингоҳга йиғилган мухлислар гол кўришмади.

Шу тариқа, форслар ўзлари учун қулай бўлган натижани қўлга киритдилар. «Насаф» эса кейинги босқичга чиқиш имкониятидан деярли қуруқ қолди.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 5-тур
«Насаф» – «Персеполис» 0:0 (0:0, 0:0)


“Насаф”: Санжар Қувватов, Азизжон Ғаниев (Дониёр Нарзуллаев 77), Одилжон Ҳамробеков, Бобир Абдухолиқов, Ислом Кенжабоев (Драган Черан 62), Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов, Сайдулло Раҳматов, Славко Лукич, Жасур Ҳасанов (Шароф Муҳитдинов 88), Умарбек Эшмуродов.

“Персеполис”: Алиризо Берованд, Содиҳ Муҳаррами, Саид Жалол Ҳусайни, Фаршод Ахмадзода, Комил Камилоби Зиё, Ҳусайн Моҳийни, Муҳаммад Ансори, Муҳсин Роби Хон, Воҳид Амири (Али Муслих Таклими 87), Али Алипур (Башар Буниян 90+1), Сиёмак Неъмати (Ахмад Нуруллоҳи 69).

Огоҳлантириш: Ғаниев (76).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф» сўнгги имкониятлардан бирини йўққа чиқарди