07:57 / 05.04.2018
3 913

«Барселона» «Рома»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди (видео)

«Барселона» «Рома»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди (видео)
Чемпионлар лигаси 1/4 финалида «Барселона» «Рома»ни қабул қилди. «Камп Ноу» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 38-дақиқасида ҳисоб очилди: «Барселона» Даниэле Де Росси ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши эвазига олдинга чиқди. Римликлар жамоаси сардори Андрес Иньестанинг узатмасини қайтаришга уринатуриб, тўпни Аллисон қўриқлаётган дарвозага йўналтирди.

«Рома»нинг яна бир футболчиси Костас Манолас ҳам иккинчи бўлимда автогол муаллифи бўлди. Самуэль Юмтити берган зарбадан кейин тўп устунга тегиб қайтди ва Маноласга тегиб яна дарвозага йўналди -2:0.

«Барселона»нинг учинчи голи 59-йдақиқада урилди, бу вазиятда Алисон Луис Суареснинг кучли зарбасини қайтарди, аммо тўпга биринчи бўлиб Жерар Пике етиб келди ва дарвозабонни осонлик билан доғда қолдирди.

80-дақиқада Эдин Джеко битта гол уриб ҳисобни қисқартирди, аммо ўйин якунланиши арафасида Суарес ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб ўз номини таблога ёздириб қўйди - 4:1.

«Рома» ва «Барселона» ўртасидаги жавоб учрашуви 10 апрель куни Римда бўлиб ўтади.

Чемпионлар лигаси
1/4 финал
Биринчи ўйин
Барселона – Рома 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар:
1:0 – 38, автогол де Росси, 2:0 – 55, автогол Манолас, 3:0 – 59 Пике, 3:1 – 80 Джеко, 4:1 – 87 Суарес.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Серджи Роберто (Андре Гомеш, 83), Бускетс (Паулиньо, 67), Ракитич, Иньеста (Денис Суарес, 85), Месси, Суарес.
Рома – Алиссон, Фасио, Коларов, Бруно Перес, Манолас, Стротман, де Росси (Дефрель, 77), Флоренци (Эль-Шаарави, 72), Пеллегрини (Гоналон, 60), Перотти, Джеко.
Огоҳлантиришлар: Коларов (44), Стротман (86).
[media=https://youtu.be/cciczovtcH8]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» «Рома»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди (видео)