20:12 / 05.04.2018
3 580

«Нефтчи» ўз майдонида АГМК жамоасига мағлуб бўлди

«Нефтчи» ўз майдонида АГМК жамоасига мағлуб бўлди
Суперлига-2018 нинг 5-турида Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси ўз майдонида АГМК футболчиларини қабул қилди ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди аммо ҳисоб очилмади. «Нефтчи» клуби бош мураббийи ҳужум чиғида марказий ҳимоячини қўйиб ўзига ҳос синовни амалга оширди. Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Лутфулла Тўраев меҳмонларни олдинга олиб чиқди. «Нефтчи» футболчилари ўтказиб юборилган голдан кейин ҳужумга отланишди ва яна тўп ўтказиб юборишди. 63-дақиқада Видим Чемиртан ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Жалил Кимсанов орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлган бўлсада ўйин охирида АГМК футболчилар пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди. Дарвозабон жарима майдони ичида Чемиртанни йиқитди, Равшан Эрматов иккиланмасдан 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Жарима тўпини Йован Жокич аниқ амалга ошириб сўнгги нуқтани қўйди.

Суперлига – 2018 5-тур
«Нефтчи» - АГМК 1:3 (0:0)

Голлар:
Лутфулла Тўраев 49, - 0:1 . Вадим Чемиртан 63, - 0:2. Жалил Кимсанов 79, - 1:2. Йован Жокич 90+3 пенальти, - 1:3.

«Нефтчи»: 77.Виталий Мирний, 3.Шукурали Пўлатов, 5.Жалил Кимсанов, 9.Абдул Азиз Юсупов (8.Аббосбек Махсталиев, 61), 10.Анвар Бердиев (6.Отабек Аҳмаджонов, 82), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Абдужамол Исроилов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 27.Даврон Маматов (19.Авазбек Ўлмасалиев, 60), 55.Аваз Агалиев, 95.Достон Турсунов

АГМК: 33.Павел Матяш, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4.Хуршидбек Мухторов, 8.Музаффар Музаффаров (5.Дилшод Жўраев, 83), 9.Зафар Полвонов (87.Вадим Чемиртан, 30), 10.Шохназар Норбеков (22.Абдумалик Абдуллаев, 85), 13.Лутфулла Тўраев, 15.Владимир Бубанья, 19.Владислав Касминин, 23.Йован Жокич, 24.Жавлон Гусейнов

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Ғофуров 33, Владислав Касминин 38, Вадим Чемиртан 59.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Нефтчи» ўз майдонида АГМК жамоасига мағлуб бўлди