22:11 / 06.04.2018
4 410

Улуғбек Бақоев: “Пахтакор” жамоасини яхши биламан

Улуғбек Бақоев: “Пахтакор” жамоасини яхши биламан
Бугунги “Бухоро”-“Пахтакор” (1:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Бухоро” бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва ярим ҳимоячи Шавкат Саломовлар ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Бухоро" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Авваломбор йигитларга ва “Бухоро” мухлисларига бизни қўллаб-қувватлашгани учун рахмат айтаман ва барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги учрашувда барча йигитлар ўйинга берилиб ўйнади ва буни натижасини олишди.

Жароҳат олган йигитимиз - Аманов Арсланмуратни аҳволи ҳақида шифокор ташхис қўймагунча ҳозирча ҳеч нима дея олмайман. Эртага шифокор назоратидан сўнг бари аниқ бўлади. Шунингдек “Пахтакор” жамоасини яхши биламан. Улар ҳам кучли жамоа десам янглишмайман. Кейинги ўйинда уларга омад тилайман", - деб айтиб ўтди Бақоев.

Шавкат Саломов: Барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. “Пахтакор” бугунги кунда кучлилар сафидалигини биламиз. Биз “Бунёдкор” билан бўлган учрашувдан сўнг анча руҳий тушкунликка тушган эдик. Бугун биз мураббийимизнинг ўргатган тактикаларини 100 фоизга бажардик ва ғалабага эришдик. Шунинг учун бугунги ғалабамизни уларга бағишлаймиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев: “Пахтакор” жамоасини яхши биламан