08:03 / 07.04.2018
3 176

Жозе Моуриньо: “Мақсадимиз иккинчи ўринни эгаллаш, буни яширмайман”

Жозе Моуриньо: “Мақсадимиз иккинчи ўринни эгаллаш, буни яширмайман”
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Манчестер Сити”га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Айни пайтда АПЛ турнир жадвалида Моуриньо шогирдлари пешқадам “Сити”дан 16 очкога ортда қолган ҳолда иккинчи поғонада бормоқда.

“Мақсадимиз – мавсумни иккинчи поғонада якунлаш. Умуман мавсумни кучли тўртликда тугатишимиз аниқроқ. Аммо ҳали ҳаммаси ҳал этилгани йўқ. Бизни таъқиб этаётган жамоаларда ҳам айнан кумуш поғона учун курашиш имконияти мавжуд.

Мавсумни совринсиз тугатсанг, иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ўринни эгаллашнинг аҳамияти йўқ. ЧЛда гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритамиз.Биз имкон қадар кўпроқ очко тўплашга эришдик, аммо “Сити” жудаям кўп учрашувларни ўз фойдасига ҳал этди. Шу сабаб уларни қувиб етиш имконсиз. Айни пайтда чемпионлик учун эмас, иккинчи ўринни эгаллаш ниятидамиз”, дейди Моуриньо.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуриньо: “Мақсадимиз иккинчи ўринни эгаллаш, буни яширмайман”