22:50 / 07.04.2018
3 438

Суперлигада "илк истеъфо" юз берди

Суперлигада "илк истеъфо" юз берди
Бугун, 7 апрель куни «Сўғдиёна» раҳбарияти навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Sports.uz.

Йиғилиш давомида жамоанинг қониқарсиз натижалари муҳокама қилинди. Маълумки, мавсум бошидан буён жамоа бор йўғи 1 очкони қўлга киритди. Рақиблар дарвозаси атиги 1 маротаба ишғол қилинди. Шундан келиб чиқиб, жамоа раҳбарияти Александр Мочиновни «Сўғдиёна» бошқарувига лойиқ эмас деб ҳисоблаб, истеъфога чиқарди.

Манбанинг маълумотига кўра, «Сўғдиёна» клубида молиявий томондан хеч қандай муаммо йўқ. Мураббийлар штаби ва барча футболчиларнинг ойлик маошлари ўз вақтида берилмоқда. Жамоа эртадан «Навбаҳор»га қарши тайёргарликни бошлайди.

Бугун "Сўғдиёна" рахбарияти тажрибали мураббий Сергей Иванович Лушчан билан келишувга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлигада "илк истеъфо" юз берди