23:36 / 07.04.2018
4 405

«Локомотив» – «Қўқон-1912». Нивалдо рақиб дарвозабонига «калла қўйди» (фото+видео)

«Локомотив» – «Қўқон-1912». Нивалдо рақиб дарвозабонига «калла қўйди» (фото+видео)
Суперлига 6-тури доирасида «Локомотив» клуби ўзида «Қўқон-1912» билан дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 89-дақиқасида Нивалдо Родригес меҳмонлар ўйинчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилганлиги учун қизил карточкага лойиқ кўрилди ва ҳиссиётларини жиловлай олмаган бразилиялик футболчи рақиб дарвозабони Ўткир Юсуповга боши билан зарба берди.

Бу қилмиши учун Нивалдо узоқ муддатли дисквалификацияга тортилиши мумкин.

Шунингдек, ўйинда ва ундан сўнг пойтахтлик футболчилар қанот ҳакамига бир неча бор эътироз билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Бухоро» сардори Шавкат Саломов ҳакамнинг қарорларига кескин норозилик билдиргани ва унинг ҳаракатига тўсқинлик қилгани учун 10 млн сўм миқдорида жаримага тортилганди.


Бу ҳолат юзасидан иккала футболчи ҳам изоҳ беришди.

"Локомотив"га ғалаба керак эди, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам "темирйўлчилар" жонини бериб ўйнашди. Дарвозамизни ишғол қила олмагани учун алам қилган бўлиши мумкин. Нима бўлганини билмайман. Нивалдо қизил карточка олганидан сўнг футбол қоидаларига тўғри келмайдиган ҳаракатни амалга оширди. Нивалдони ҳақорат қилганим йўқ", - дейди Ўткир Юсупов.

"Ўйин охирида кўп кураш бўлди. Рақиб дарвозабони мени "маймун", "негр" деб ҳақорат қилди. Мен ўзимни тутиб тура олмай бошим билан унга зарба бердим. Ўзимни йўқотиб қўйдим, буни тан оламан. Тўғри бу футбол қоидаларига тўғри келмайдиган иш. Мухлислар ва "Локомотив"дан узр сўрайман", - дейди Нивалдо.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» – «Қўқон-1912». Нивалдо рақиб дарвозабонига «калла қўйди» (фото+видео)