date
views 6 260

Хабиб Нурмагомедов Яквинтани қай тарзда мағлуб этди? (видео)

Хабиб Нурмагомедов Яквинтани қай тарзда мағлуб этди? (видео)
Аввалроқ аралаш қоидалар жангчиси Хабиб Нурмагомедов UFC чемпионига айлангани ҳақида хабар берилган эди. Маълумот учун Бруклинда ўтган титул жангида у америкалик Эл Яквинтага қарши рингга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра ғолиб бўлди.

Дастлабки икки раундда Нурмагомедов стихияли услубни қўллаб, рақибидан устун келди. Учинчи раунд эса тенг курашлар остида ўтди. Тўртинчи раунд эса ҳал қилувчиси бўлди. Аниқ зарбалар борасида Хабиб рақибидан 42-8 ҳисобида устун келди. Бешинчи раунд ҳам Нурмагомедов устунлигида ўтди, зарбалар бўйича якуний ҳисоб — 179-25.

Ҳакамлар бир овоздан Нурмагомедовни ғолиб деб эълон қилди (50-44, 50-43, 50-43). Шу тариқа Хабиб UFC чемпиони бўлган илк россиялик шахсга айланди.

Бу Нурмагомедовнинг 26 жангидаги 26-ғалабаси бўлди. Яквинта эса фаолиятидаги 4-мағлубиятни қабул қилди.

Қуйида Хабибни чемпионга айлантирган жанг видеосини томоша қилишингиз мумкин.
[media=https://youtu.be/U8QHiATpHYw]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хабиб Нурмагомедов Яквинтани қай тарзда мағлуб этди? (видео)