
Босниялик 65 ёшли мутахассис Воҳид Ҳалилҳожич Япония терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Ушбу мутахассис бу лавозимда 2015 йилдан буён ишлаб келаётганди.
Ҳалилҳожич терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққани ҳам уни ишдан бўшатишга тўсиқ бўлолмади.
Ушбу истеъфо ҳақида NHK эфирида Япония футбол ассоциацияси президенти Кодзо Тасимуга асосланган ҳолда хабар берилган.
Қайд этилишича, Япония термаси жорий йилдаги ўртоқлик учрашувларида ишончсиз ҳаракат қилган. Бундан ташқари, терма жамоа футболчиларининг баъзилари Ҳалилҳожичнинг услубларидан норози бўлган.
Россиядаги жаҳон чемпионатида Япония H гуруҳида Польша, Сенегал ва Колумбия терма жамоалари билан бирга иштирок этади. Жаҳон биринчилиги 14 июндан 15 июлгача бўлган муддатда Россиянинг 11 шаҳрида ўтказилади. Эндиликда янги мураббий термани турнирга қолган икки ой муддат ичида тайёрлаши лозим бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.