20:18 / 10.04.2018
3 568

Гвардиола: «Манчестер Сити» чиқиши керак бўлган чўққи жуда ҳам баланд

Гвардиола: «Манчестер Сити» чиқиши керак бўлган чўққи жуда ҳам баланд
«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 1/4 финал «Ливерпуль» жамоасига қарши жавоб ўйинидан олдин ўз шогирдларини мақтаб ўтди. Эслатиб ўтамиз биринчи баҳс «Энфилд» стадионида 3:0 ҳисобида якун топган.

«Менинг жамоам жуда ҳам кучли, уларни ҳеч ким билан солиштириб бўлмайди. Ўзгача даражадаги топ-клуб дейиш мумкин. Уларга устозлик қилиш – жуда мароқли. Уч кун аввал «Манчестер Юнайтед» билан ўйнаганда ҳам уларнинг ўйинидан мамнун эдим.

Биз Европанинг барча жамоалари билан жанг қилишга тайёрмиз, аммо чиқишимиз керак бўлган чўққи жуда ҳам баланд. Балки, кейинги қадам босишимиз учун бироз вақт керакдир. Ушбу мавсум олдингисидан яхши ўйнадик ва мен шуни сезиб турибманки кейинги мавсум янада яхши бўлади. Олдинга интилиш лозим ва биз буни ҳозир амалга оширамиз», - дейди Гвардиола Daily Mail нашрига.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: «Манчестер Сити» чиқиши керак бўлган чўққи жуда ҳам баланд