
«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1/4 финал «Манчестер Сити» жамоасига қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Биринчи ўйин «Ливерпуль» фойдасига 3:0 ҳисобида якун топган ва бу баҳс «Этихад» стадионида кечади.
«Улар ўйинни «Манчестер Юнайтед» билан бўлганидек бошлаши мумкин, ярим соатда иккита гол. Ўша биринчи бўлим мен гувоҳи бўлганларнинг орасида энг яхшиси. Улар ҳақиқий тўфон уюштиришди. Аммо иккинчи бўлимда ўйин ўзгариб кетди. Бизнинг баҳсда эса ҳар хил сценарийлар бўлиши мумкин. Улар эрта гол уриб қўйиши мумкин, биз эрта гол уришимиз ва шу каби.
Мен футболчиларимга: «Йигитлар! Эртароқ гол уришга ҳаракат қилинг»!! деб айта олмайман. Бунинг ёрдам беришига ишонмайман ҳам. Биз янада глобал нарсалар ҳақида ўйлашимиз керак – майдоннинг қаерида нима қилиш керак. Биринчи ўйиндан кейин барча ўйинчилар олдинда жавоб учрашуви борлигини билишган. Ҳисобда олдинда бориш, бу ҳали ғалаба дегани эмас. Жавоб ўйинини ҳам ажойиб ўтказишимиз лозим бўлади», - дейди Клопп Daily Mail нашрига.
Манба: www.uff.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.