08:06 / 11.04.2018
3 899

«Рома» «Барселона»ни йирик ҳисобда енгиб ярим финалга йўл олди

«Рома» «Барселона»ни йирик ҳисобда енгиб ярим финалга йўл олди
Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Рома» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Олимпико» стадионида кечган баҳсда мезбонлар сенсацион ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Эдин Жеко Даниэле Де Россининг узатмасидан сўнг римликларни олдинга олиб чиқди. Шундан кейин ҳам мезонлар ҳужум қилишдан тўхтамадилар ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этдилар.

Иккинчи бўлим дебюти ҳам мезбонларга омадли келди: 56-дақиқада Херерд Пике ўз жарима майдончаси ичида Жекони қўполлик билан тўхтатиб қолишга мажбур бўлди. Илк баҳсда автогол муаллифига айланган Де Росси пенальтини аниқ бажариб, жамоасининг иккинчи голини урди.

82-дақиқада Костас Манолас бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага тўғирлаб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди ва бу голлар «бўрилар»ни ярим финалга олиб чиқди.

Шу тариқа, «Рома» тарихий ғалабани қайд этиб, ЕЧЛ ярим финалида ўйнайдиган бўлди.

ЕЧЛ, Чорак финал

Рома Италия – Барселона Испания 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 6 Жеко, 2:0 – 58, пенальти де Росси, 3:0 – 82 Манолас.

Рома – Алиссон, Фасио, Жезус, Коларов, Манолас, Наингголан (Эль-Шаарави, 77), Флоренци, Стротман, де Росси, Джеко, Шик (Ундер, 73).

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду (Дембеле, 85), Умтити, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс (Пако Алькасер, 85), Иньеста (Андре Гомеш, 81), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Фасио (38), Жезус (44), Пике (57), Месси (63), Суарес (72).

Илк ўйин: 1:4

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Рома» «Барселона»ни йирик ҳисобда енгиб ярим финалга йўл олди