17:05 / 11.04.2018
3 773

Гвадиола: Биз жуда ҳам кучли жамоага қарши ўйнадик. «Барселона»га қаранг!

Гвадиола: Биз жуда ҳам кучли жамоага қарши ўйнадик. «Барселона»га қаранг!
«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвадиола ЕЧЛ 1/4 финал босқичида «Ливерпуль» жамоасидан учралган мағлубиятга изоҳ бериб ўтди.

«Ливерпуль» - топ-мураббийга эга топ-жамоа. Улар финалда ўйнашга ҳам ҳақли дейишим мумкин.

Мусобақадаги ажойиб ўйинлар учун ўз футболчиларимни табриклайман. Улар барчасини яхши бажаришди ва энди бутун эътиборни премьер-лигага қаратиш лозим.

Биринчи бўлимда биз қўлимиздан келган барча ишни амалга оширдик. Биз вазиятлар яратдик, ҳимояда 11 та рақиб футболчиси бўлишига қарамай. Кейинги босқичга йўл олиш жуда ҳам қийинлигини билар эдик. Мен ҳар бир ўйинни алоҳида таҳлил қилишим лозим. Агар статистикага қарасангиз, бир премьер-лигада энг яхши жамоамиз. Учта ўйин кетма-кет мағлубият, аммо бизнинг кучли эканлигимизни премьер-лига жадвали кўрсатиб турибди.

Биз жуда ҳам кучли жамоага қарши ўйнадик. «Барселона»га қаранг! Бу мисли кўрилмаган мусобақа. «Энфилд» стадионида биз вазият ярата олмадик, лекин иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, уйда эса биринчи бўлим чиройли кечди. Бизга қарши ўзига ҳос жамоа қаршилик қилди.

Бутун мавсум давомида битта савияда ўйнаб бўлмайди. Балким, қандай қилиб келажакда янада кучли бўлиш мумкинлигини англаб етармиз. Аммо ҳозир мен ўз ўйинчиларимга раҳмат айтишим лозим», - дейди Гвардиола.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвадиола: Биз жуда ҳам кучли жамоага қарши ўйнадик. «Барселона»га қаранг!