18:10 / 11.04.2018
2 833

Футбол, бунчалар ҳам жозибадор бўлмасанг?!

Футбол, бунчалар ҳам жозибадор бўлмасанг?!
Барибир футбол биринчи рақамли спорт тури. Бокс ҳам, баскетбол ҳам, хоккей ҳам, бейсбол ҳам қўйиингки, биронтаси у билан беллаша олмайди. Футболни доми бошқа, у ёмон тортади. Бунга кечаги ўйинларда ҳам амин бўлдик.

Қудратли "Барселона" сал эътиборсизлик қилганди, "Рома"дан учта гол қабул қилиб олди. Бунақаси фақат футболда бўлади. Гоҳида мегаюлдузлар ҳам ҳеч нарса қила олишмади. Аксинча, агар жамоа бирлашиб, жипслашса ҳар қандай рақибга қарши тура олади.

Гвардиола - Клопп қарама-қаршилиги ҳам худди шунақа бўлди. Жавоб учрашуви олдидан бутун дунё матбуоти "Сити"нинг сўзсиз ғалабасини кутди. Ҳатто, тезкор гол урилиши ва танаффусгача 2:0 бўлиши таъкидланди. Мана шу вазият учун букмекерлик корхоналари жуда кўплаб "ставкалар"ни қабул қила бошлади ва катта миқдорда пул ҳам ишлаб олишди. Шунақаси ҳам бўлар экан. Айрим "Ливерпуль" мухлислари эса, ўйин бошланмасданоқ мағлубиятга рози бўлиб ўтиришди. "Дағ-дағ" титраганлари ҳам бўлди, ишонаверинг.

Тўғрида, ҳаммага маълум мезонларнинг охири шунга қараб кетаётганди. "Сити"ни финалга чиқариб қўйишганди, аллақачон. Футбол деган ажойиб спорт тури эса бунақа бўлишига йўл қўймади. Бошқача омиллар ҳам борлигини кўрсатиб берди. Шунинг учун ҳам у жозибадор ва ўзига тортгучидир.

Қани эди, бизнинг футболчиларда ҳам шунақа туйғулар бўлса. Футболни касб эмас, аксинча мухлисларга қувонч улашадиган, ҳаммани бирлаштирадиган жиҳатга айлантиришса... Бизга шунда мураббий ҳам керак бўлмасди. Ҳамма ишни майдонда бирлашган ва якдил жамоанинг ўзи ҳал қиларди.

Афсус, Россидаги Жаҳон чемпионатидан мана шу нарса туфайли қолиб кетдик. Сийқаси чиқса ҳам айтамиз: ўша машҳур "Д'Артаньян ва уч мушкетер" фильмидаги "Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун" деган ибора нақадар долзаб эди ва бизга жуда зарур бўлганди...

Термамиз бу йил расмий мусобақаларда иштирок этмайди. Фақатгина келаси йили БАА давлатида ўтадиган Осиё кубогида майдонга чиқишади. Уларга жипслашишни сингдириб, шеригини кўра олмаслик туйғусини, йўқотишимиз лозим. Ҳа, бизда учраб туради, жамоадошининг муваффаққиятини кўра олмаслик ҳолатлари.

Энди, бошқача ишлаш керак. Руҳиятни тозалаш керак. Маҳорат ва тажриба уларда бор.

Муҳамад Салоҳ ёки "Рома"дан кечаги шижоатдан ўрганишимиз керак. Футбол у қадар қийин ўйин эмас. Шунчаки, футболчилар ҳаммасини тўғри бажаришса бўлди.

Ўзбек футболига мана шу жиҳатлар керак.
А.Акбаров

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футбол, бунчалар ҳам жозибадор бўлмасанг?!