22:10 / 11.04.2018
3 623

Лушан қайтди, «Суғдиёна» ҳам қайтди

Лушан қайтди, «Суғдиёна» ҳам қайтди
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди. Унда Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан баҳс олиб бориб, 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Дастлаб, меҳмонлар 38-дақиқага қадар иккита гол уришга улгуришганди, аммо жиззахликлар янги мураббий қўл остида ирода намойиш этиб, қўшимча дақиқаларда ғалабани илиб кетишди.

Шу тариқа, “Суғдиёна” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди, “Навбаҳор” эса мавсумдаги иккинчи мағлубиятини Қўқондан сўнг Жиззахда тан олишга мажбур бўлди.

Суперлига, 6-тур.

“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” 3:2.

Голлар:
Жаҳонгир Абдумўминов (78), Дилмурод Каримов (80), Иззатилла Абдуллаев (90+3) – Зоҳир Пиримов (3), Азизбек Турғунбоев (38).

“Сўғдиёна”: 23.Дилшод Ҳамроев, 3.Азамат Исроилов, 4.Элёр Орифов, 5.Фарҳод Мираҳматов (77.Иззатилла Абдуллаев, 41), 6.Дилмурод Каримов, 9.Сардор Азимов, 10.Шоҳруз Норхонов, 26.Акмал Холмуродов (2.Сардор Қулматов, 76), 31.Жаҳонгир Абдумўминов, 33.Тоҳиржон Шамситдинов, 99.Нурилло Тўхтасинов (19.Алишер Зиёвутдинов, 55)

“Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев, 6.Остон Ўрунов, 8.Аюбхон Нўъмонов, 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Зоҳир Пиримов (32.Жаҳонгир Меҳмонов, 74), 15.Азамат Алланиёзов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич

Огоҳлантиришлар: Томислав Пайович 13, Даврон Ҳошимов 58.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лушан қайтди, «Суғдиёна» ҳам қайтди