22:14 / 11.04.2018
3 575

«Бунёдкор» ўз майдонида «Металлург»га имкон қолдирмади (видео)

«Бунёдкор» ўз майдонида «Металлург»га имкон қолдирмади (видео)
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Металлург» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Биринчи бўлим мезбонларнинг қатор ҳужумлари остида ўтди ва устунлик ҳам пойтахтликлар томонида бўлди.

Иккинчи бўлимни ҳам Миржалол Қосимов шогирдлари фаол бошлашди. 56-дақиқада Акромжон Комилов чап қанотдан ҳужумга ўтди ва тўпни жарима майдони ичига ташлаб берди. Бу ерда бекободликлар дарвозабони Зафар Сафаев тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди ва ундан қайтган тўпни Шаҳзодбек Нурматов дарвозага жойлаб қўйди.

67-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда мезбонлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтишди. Нурматов битта узатма билан марказда турган Сардор Собирхўжаевни қулай вазиятга олиб чиқди. Сардор эса чамаси 18 мертлардан дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасининг иккинчи голини урди.

Ўйин якунланиб бораётган бир вақтда меҳмонлар пенальти ишлаб олишди: 81-дақиқада ўнг томондан жарима майдонига ёриб кирган Суҳроб Нуриллоевни Комилов қўполлик билан тўхтатиб қолди. 11 метрлик жарима зарбасини Шаҳзод Шайманов аниқ бажариб ҳисобни қисқартиришга эришди.

Голдан сўнг ҳужумга берилган бекободликлар рақиб қарши ҳужумини қуйиб юборишди: 85-дақиқада Собирхўжаев аниқ пас билан Жавлон Иброҳимовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди ва ярим ҳимоячи зарба беришда адашмади.

Шу тариқа, «қалдирғочлар» Суперлигадаги навбатдаги ғалабаларини қўлга киритдилар ва турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. «Металлург» эса ушбу мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди.

Суперлига, 6-тур

«Бунёдкор» – «Металлург» 3:1 (0:0, 3:1)

Голлар:
1:0 – 56 Нурматов, 2:0 – 67 Собирхўжаев, 2:1 – 82 пенальти, Шайманов, 3:1 – 85 Иброҳимов.

«Бунёдкор»:
Суҳробжон Султонов, Рустамжон Ашурматов, Акромжон Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Филип Раевац , 79), Муроджон Тошматов, Санжар Қодирқулов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов (Фарруҳ Икромов, 87).

«Металлург»: Зафар Сафаев, Аббосжон Отахонов, Шаҳзод Шайманов (Зохид Абдуллаев, 85), Забиҳилло Ўринбоев, Исломбек Исақжонов (Зафар Тўраев, 72), Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Акбаржон Исматуллаев, Муҳаммад Исаев (Суҳроб Нуриллоев, 60), Аброр Хусинов, Павел Смоляченко.

Огоҳлантириш: Исаев (37).
[media=https://youtu.be/ALE4nQBblCQ]

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор» ўз майдонида «Металлург»га имкон қолдирмади (видео)