22:50 / 11.04.2018
3 894

Илҳом Мўминжонов: "Сўғдиёна" тўла ҳақли ғалабага эришди"

Илҳом Мўминжонов: "Сўғдиёна" тўла ҳақли ғалабага эришди"
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.
"2:0 ҳисобида олдинда эдик, учрашув тугашига 15 дақиқа қолганида "Сўғдиёна" иродали ғалабага эришди. Улар бунга тўла ҳақли эдилар. Чунки бизнинг футболчилар баҳс сўнггида буткул консентрацияни йўқотишди ва кетма-кет голлар ўтказиб юбордик.

Биринчи таймда чиройли ўйнадик деб ўйламайман. Шунчаки иккита вазиятдан иккита гол урдик. Биринчи таймдаёқ 3та гол ўтказиб юборишимиз керак эди. "Сўғдиёна" биздан анча устунлик қилди. Шижоат кўрсатишди. Йигитлар ғалаба учун тушишгани кўриниб турибди. Биз эса қўлимиздан келганича ўйнадик", - дейди Илҳом Мўминжонов.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Илҳом Мўминжонов: "Сўғдиёна" тўла ҳақли ғалабага эришди"