10:01 / 12.04.2018
3 997

Мадридда драма. «Ювентус» ютди, «Реал» эса ярим финалда (видео)

Мадридда драма. «Ювентус» ютди, «Реал» эса ярим финалда (видео)
Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида мезбон «Реал» жамоаси Туриннинг «Ювентус»ини қабул қилди. Биринчи учрашувда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган Зидан шогирдлари ўйинни анча хотиржам бошлади ва бунинг учун жазоланишди. «Ювентус» биринчи бўлимда Марио Манжукичнинг икки голи сабаб олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлимда эса Кейлор Наваснинг хатосидан Блез Матюиди унумли фойдаланиб, икки ўйин натижасини тенглаштирди.

Ўйиннинг кулиминацион нуқтаси бўлим сўнггида юз берди. Қанотдан узатилган тўпни Роналду Лукас Васкесга ташлаб берди. Меҳди Бенатиа эса Васкесни жарима майдончаси ичида йиқитди. Англиялик ҳакам Майкл Оливер эса 11 метрли жарима тўпини «Ювентус» дарвозаси томон белгилади. Ҳакам пенальти белгилаган вазиятда унга эътироз билдирган Турин клуби сардори Жанлуижи Буффон эса майдонни қизил карточка олиб тарк этди. Белгиланган жарима тўпини Криштиану Роналду аниқ амалга ошириб, «Реал»нинг икки ўйин натижасига кўра ярим финалга чиқишини таъминлади.

Европа Чемпионлар Лигаси
Чорак финал беллашуви

«Реал» — «Ювентус» 1:3
Голлар:
0:1 – 2 Манжукич, 0:2 – 37 Манжукич, 0:3 – 60 Матюиди, 1:3 – 90, пенальти Роналду.

«Реал»: Навас, Карвахаль, Вальехо, Варан, Марсело, Каземиро, Модрич, Кроос, Иско, Бэйл, Роналду.

«Ювентус»: Буффон, Де Шильо, Кьеллини, Бенатия, Алекс Сандро, Пьянич, Матюиди, Хедира, Дуглас Коста, Манжукич, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Пьянич (17), Карвахаль (22), Манджукич (29), Лихтштайнер (36), Алекс Сандро (67), Дуглас Коста (73), Марсело (81), Бенатия (90).

Четлатиш: Буффон (90).


Илк ўйин: 3:0

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мадридда драма. «Ювентус» ютди, «Реал» эса ярим финалда (видео)