
Европа чемпионлар лигасида ярим финалга чиққан барча жамоалар номи маълум бўлди. “Реал Мадрид”, “Бавария”, “Рома” ва “Ливерпуль” клублари ярим финал масаласини ҳал этишди. Энди улар 13 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15:00да УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида ўз рақибларини билиб олишади.
Дастлабки ўйинлар 24-25 апрелда, жавоб баҳслари 1-2 май кунлари бўлиб ўтади. Финал ўйини 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида ўтказилиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар