
Суперлига клублари иштирокидаги 8-тур беллашувларининг вақти аниқ бўлди ва улар “Спорт” телеканалининг ҳафталик дастурига киритилди дея ёзмоқда protoday.uz.
Ўйинларнинг барчаси иш вақтидан сўнг старт олади. 25 апрелдан бошлаб эса вақтлар ярим соатга сурилади. ПФЛ, шунингдек, яқинлашиб келаётган Рамазон айёмида ҳам вақтлар масаласига ўзгартириш киритишни режалаштирган. Бунда рўзадор футбол мухлисларининг оғиз очиш вақти ва бошқа масалаларга эътибор қаратиш кўзда тутилган.
8-тур
24 апрель (сешанба)
18:00: “Нефтчи” – “Металлург”
20:00: “Бухоро” – “Қизилқум”
25 апрель (чоршанба)
18:30: “Пахтакор” – “Навбаҳор”
20:30: “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”
26 апрель (пайшанба)
18:30: АГМК – “Насаф”
20:30: “Бунёдкор” – “Локомотив” «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар