
«Манчестер Сити» муддатидан аввал Англия чемпионатининг 2017/18 йилги мавсуми ғолибига айланди.
Премьер-лиганинг 34-турида «Ман Сити» сафарда «Тоттенҳэм»ни енгганди (3:1), «Манчестер Юнайтед» эса бугун «Вест Бромвич»га ютқазди (0:1).
Жамоаларда мавсум якунига қадар 5 ўйин ўтказишади (икки жамоада ҳам захирадаги бир тур бор), орадаги фарқ эса 16 очкони ташкил қилмоқда ва энди Жозе Моуриньо жамоаси қолган турларда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар Пеп Гвардиола жамоасини қувиб ета олмайди.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» Англия чемпионати олий дивизионида бешинчи марта ғолибликка эришди (1936/37, 1967/68, 2011/12, 2013/14, 2017/18). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар