
Бугун ОЧЛда 6-тур ўйинлари старт олди. Қаршининг "Насаф" клуби Дубайда маҳаллий "Ал-Васл" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.
33-дақиқада Фабио Лима гол киритиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим сўнггида эса Шароф Муҳитдинов ўнг қанотдан узатиб берилган ажойиб пассни голга айлантира олди - 1:1.
Иккинчи тайм аввалида эса Бобир Абдуҳолиқов ўзининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан рақиб дарвозасини ишғол этишниг уддасидан чиқди.
Афсуски, қаршиликлар гуруҳ баҳсларида 10 очко тўплашга эришган бўлсаларда, плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олишмади.
ОЧЛ. 6-тур
"Ал-Васл" - "Насаф" 1:2
Голлар: Фабио Лима (33) - Шароф Муҳитдинов (45), Бобир Абдуҳолиқов (48)
“Ал Васл”: 12.Юсуф Абдулла, 2.Али Алсиқитри, 4.Абдулла Жассим, 10.Фабио Лима (с), 15.Абдулла Ал Нақби, 20.Фариз Халил, 22.Муҳаммад Ҳасан, 24.Ҳамад Ал Болуши, 48.Али Аланссар, 78.Халил Хамис, 99.Али Солиҳ.
Захира: 1.Султон Ал Мантери, 3.Абдулла Салоҳ, 7.Кайо Канедо, 8.Энтони Касерес, 17.Роналдо Мендес, 36.Хамад Муҳаммад, 44.Салим Жума Алазизи.
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёр Нарзуллаев, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 21.Жаҳонгир Алиев, 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Акмал Мозговой, 69.Драган Черан.
Қуйида "Ал-Васл"га қарши ўйин видеошарҳини томоша қилиш имконига эгасиз.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар