"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Металлург" билан учрашув арафасида "шерлар"нинг тайёргарлиги ва рақиб хусусида фикрларини билдирди.
"Биз беллашувга яхши ҳозирлик кўрдик. Барча йигитлар ўйинга етарли даражада иштиёққа эгалар ва ғалабани кўзлашмоқда. "Металлург" етарлича шаклланган жамоа. Улар қайд этаётган натижалар тасодиф эмас. Жамоа ўйинда доим охиригача курашишга интилади.
Таркибида тажрибали футболчиларга эга. Шу билан бирга рақиб сафида ёш ва иқтидорли ўйинчилар бор. Шундай экан, қизиқарли ўйин бўлишини кутяпман. Биз мазкур баҳсдан сафардаги биринчи муваффақиятни умид қиляпмиз. Қийин бўлиши аниқ, аммо биз охиригача ҳаракат қиламиз", - деди грузиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Металлург" ва "Пахтакор" клублари ўртасидаги Суперлига 7-тур учрашуви бугун, Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди