22:30 / 20.04.2018
4 398

Миржалол Қосимов: "Хатто Бразилия ҳам "Навбаҳор"га қарши сафарда қийналса керак"

Миржалол Қосимов: "Хатто Бразилия ҳам "Навбаҳор"га қарши сафарда қийналса керак"
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ва ярим ҳимоячиси матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ўйин чиройли бўлди. "Навбаҳор"га қарши сафарда ўйнаш менимча Бразилияга ҳам осон эмас. Лекин мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатдик деб ўйламайман. Шогирдларим жуда яхши ҳаракат қилишди. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Ҳаёт давом этади. Шундай ўйинлар бизни янада кучли қилади.

"Навбаҳор"нинг 12-ўйинчиси, яъни мухлислари жуда кучли. Улар рақибларга босим қилиб туришади. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйин сўнггида бироз бўшашдик, ҳакам хуштагини чалмагуча тўхтаб қолиш керак эмас.

Мағлубиятни Рустам Ашурматовнинг жароҳат олиши билан боғлаш керак эмас. Унинг ўрнига тушган Ислом Қобилов ҳам яхши ўйнади. Ҳакам қанча дақиқа қўшиб берса шунча ўйнаш керак.

Биз ҳар бир баҳсдан олдин рақиб ўйинини таҳлил қиламиз. "Навбаҳор"нинг кучли томонларини билардик. Иккинчи қаватда яхши ўйнайди, узун паслар билан ҳаракат қилишади. Турғунбоев ва Ўрунов, Алиев каби ярим ҳимоячилар жуда яхши ўйнашади. Стандарт вазиятларда уч нафар легионер яхши ҳаракат қилишади. Бизда эса бақувват 2 метрга яқин бўйга эга футболчилар йўқ", - дейди Миржалол Қосимов.

"Ўйиндан олдин мураббийларимиз оғир бўлишини айтишганди. Аламли мағлубият бўлди. Аммо кейинги баҳсларда ғалаба қозонишга уринамиз", - дейди Сардор Собирхўжаев.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Хатто Бразилия ҳам "Навбаҳор"га қарши сафарда қийналса керак"