Испания кубоги 2017/18 йилги мавсумининг финал беллашуви якунига етди. «Атлетико Мадрид»нинг уй стадиони Vanda Metropolitano’да «Барселона» «Севилья» билан баҳс олиб борди.
Ўйин «Барселона»нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Луис Суарес ҳисобни очди. 31-дақиқага келиб Лео Месси фарқни 2 тага оширди. 40-дақиқада эса яна Луис Суарес гол киритиб, дублга эришди. Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида «Барселона»ни ёзда тарк этадиган Андрес Иньеста ҳам гол киритишга муваффақ бўлди. Ўйиндаги сўнгги гол пенальтидан киртилди. Гол муаллифи Филиппе Коутиньо.
Шу тариқа «Барселона» Испания кубогини ўз тарихида 30 марта қўлга киритди. Бу Испанияда мутлақ рекорд ҳисобланади.
Испания кубоги
Финал беллашуви
«Севилья» – «Барселона» 0:5
Голлар: 0:1 – 14 Суарес, 0:2 – 31 Месси, 0:3 – 40 Суарес, 0:4 – 52 Иньеста, 0:5 – 69, пенальти Коутиньо.
«Севилья»: Сория, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Навас, Нзонзи, Банега, Васкес (Нолито, 86), Сарабия (Лайюн, 82), Корреа (Сандро Рамирес, 46), Муриэль.
«Барселона»: Силлессен, Умтити, Пике, Алба, Коутиньо (Дембеле, 82), Сержи Роберто, Ракитич, Бускетс (Паулиньо, 76), Иньеста (Денис Суарес, 88), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Меркадо (34), Эскудеро (38), Иньеста (67), Бускетс (74), Васкес (74). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?