11:50 / 25.04.2018
4 767

ЕЧЛ. «Реал Мадрид» бугун финал йўлланмаси учун «Бавария»га қарши майдонга тушади

ЕЧЛ. «Реал Мадрид» бугун финал йўлланмаси учун «Бавария»га қарши майдонга тушади
Кеча, 24 апрель санасида Европа Чемпионлар Лигаси ярим финали дастлабки учрашуви доирасида «Ливерпуль» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилди.

Беллашув Клопп шогирдларининг йирик 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугалланди.

Бугун, 25 апрель санасида иккинчи ярим финал жуфтлигида «Бавария» ўз майдонида Мадриднинг «Реал»ини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти 23:45 да бошланиши белгиланган. Ўйин Futbol-TV телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.

Қуръага кўра ярим финалнинг дастлабки ўйинлари 24—25 апрелда, жавоб баҳслари 1—2 май кунлари ўтказилиши белгиланган. Финал 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Европа Чемпионлар Лигаси
1/2 финал дастлабки беллашуви

24 апрель, сешанба

«Ливерпуль» — «Рома» 5:2
Голлар:
1:0 – 35 Салоҳ, 2:0 – 45 Салоҳ, 3:0 – 56 Мане, 4:0 – 61 Фирмино, 5:0 – 68 Фирмино, 5:1 – 81 Жеко, 5:2 – 85, пенальти Перoтти.

25 апрель, чоршанба

«Бавария» — «Реал Мадрид»
23:45 Futbol-TV

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. «Реал Мадрид» бугун финал йўлланмаси учун «Бавария»га қарши майдонга тушади