21:08 / 25.04.2018
7 717

Ҳабиб Нурмагомедов Салоҳни тўхтатиб қолиш учун антиқа маслаҳат берди

Ҳабиб Нурмагомедов Салоҳни тўхтатиб қолиш учун антиқа маслаҳат берди
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов «Ливерпуль» ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни тўхтатиб қолиш учун нима қилиш лозимлиги борасида маслаҳат берди.

«Янги Марадона. Мен терма жамоамиз уни қандай қилиб тўхтатиб қолиши мумкинлигини биламан. Шунчаки унга виза берманг», – дея ҳазил аралаш ёзган Ҳабиб ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига.

25 ёшли мисрлик футболчи Европа чемпионлар лигаси ярим финалида «Рома»га қарши учрашувда (5:2) 2 гол ва 2 пасни амалга оширганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ЖЧ гуруҳ босқичида айнан Салоҳ тўп сурадиган Миср терма жамоасига қарши майдонга тушади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедов Салоҳни тўхтатиб қолиш учун антиқа маслаҳат берди