21:56 / 28.04.2018
5 201

"Насаф" тарқалиб кетса ўзбек футболи уятга қолади (фото, видео)

"Насаф" тарқалиб кетса ўзбек футболи уятга қолади (фото, видео)
Сўнги кунларда Ўзбекистоннинг байроқдор жамоаларидан бири ҳисобланган Қаршининг "Насаф" жамоаси атрофида жуда ҳам ёқимсиз хабарлар кўпайиб кетмоқда, ачинарлиси булар миш-миш эмас, айни ҳақиқат...

10 йил вақт мобайнида Қашқадарё бош жамоасини молиялаштириб келган Ғузордаги "Шўртан Газ-Кимё мажмуаси" жамоани молиявий "тупик"ка тиқиб қўйди. ШГКМ нега клубга эътибор қилмагани ва янги мавсумда нега бюджет ажратмагани бизга қоронғу. Шуниси аниқки, "Насаф"нинг бу тариқа йўқолиб кетиши ривожланиш босқичида кетаётган ўзбек футболи учун катта йўқотиш бўлади.

Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари билан футболимизда янги давр бошланмоқда. Аммо бир ёқдан қурилаётган иморатнинг бир томонидан ғиштларини суғуриб олаверишса бу иншоат кўпга бормайди. Ҳозир эса вазият шу йўналишда кетмоқда.

Ҳеч кимга сир эмас "Насаф" Осиё футболида совриндор бўлган ягона ўзбек клуби ҳисобланади, қолаверса, бир неча йиллардан бери ўз академияси тарбияланувчилари билан ОЧЛ ва ички мусобақаларда муносиб иштирок этиб келмоқда. Клубда аёллар, ўринбосарлар ҳамда асосий таркиб футболчилари учун алоҳида қароргоҳлар барпо этилган. "Насаф" ўзининг телестудиясига эга... Умуман олганда барча ишлар тўғри йўлга қўйилган бундай клуб шунчаки йўқ бўлиб кетиши мумкин эмас... Бунга сабаб ҳам йўқ! Жамоа ушбу мавсумда камтарона бюджети (агар ажратилган бўлса) билан мавсумни кўтаринки руҳда бошлади... ОЧЛда ўлим гуруҳида бўлишига қарамасдан ўз тарбияланувчилари билан гуруҳ босқичидаги уй учрашувларни ютказмаган ҳолда, 10 очко ишлади... Суперлигада ҳам жамоанинг ишлари жойида. Энди ўйлаб кўринг, мана шундай жамоани ҳеч қандай асоссиз, бу кўйга ташлаб қўйиш мантиққа зид.

Бугунги кунга келиб Осиёда ўзбек футболи катта қизиқиш билан кузатиб борилмоқда. Қолеверса, қўшни ва қардош давлатларда ҳам бизнинг футболга бефарқ бўлмаганлар талайгина. Агарда "Насаф"даги муаммолар тезда бартараф этилмаса, бу футбол ривожи йўлида қилинаётган ишларга акс таъсир кўрсатади ва анчагина уятли ҳолат бўлади.

Бу масала юзасидан кўплаб мутаҳассислар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишмоқда. Қуйида "Sports.uz ҳафтаси" кўурсатуви муаллифи Бекзод Исаев ҳамда Ээксперт - Даврон файзиевларнинг "Насаф"даги муаммолар ҳақидаги фикрлари билан танишиб ўтишингиз мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" тарқалиб кетса ўзбек футболи уятга қолади (фото, видео)