
2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалининг илк жавоб ўйини ўтказилди.
Мадридда кечаган "Реал Мадрид" ҳамда "Бавария" ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўйиннинг 3-дақиқасида Киммих тезкор гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Бензема ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасидаёқ ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланган Бензема жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада Хамес мюнхенликларнинг 2-голини киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа, мадридликлар икки ўйин натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чемпионлар Лигаси. 1/2 финал
Жавоб ўйини
Реал Мадрид Испания – Бавария Германия 2:2
Голлар: 0:1 – 3 Киммих, 1:1 – 11 Бензема, 2:1 – 46 Бензема, 2:2 – 63 Хамес.
Реал Мадрид – Навас, Рамос, Варан, Марсело, Модрич, Васкес, Асенсио (Начо, 88), Ковачич (Каземиро, 73), Кроос, Бензема (Бэйл, 72), Роналду.
Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Зюле, Алаба, Толиссо (Вагнер, 75), Киммих, Хамес (Мартинес, 84), Алькантара, Рибери, Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Модрич (62), Васкес (65), Варан (88), Каземиро (89).
Дастлабки ўйин: 2:1
[media=https://youtu.be/dUmmzAbL2aw] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар