09:49 / 04.05.2018
3 439

Европа Лигаси. "Атлетико" ва "Марсель" финалда ўйнайди

Европа Лигаси. "Атлетико" ва "Марсель" финалда ўйнайди
2017/18 йилги Европа Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинлари ўтказилди.

"Атлетико" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Шу тариқа, "Атлетико Мадрид" финал йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи жуфтлик ўйинида ғолибни аниқлаш учун қўшимчалар бўлимлар ҳам ўтказилди. Сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Ред Булл" ўз майдонида "Марсель"ни худди шу ҳисобда енгди.

Ҳисобни 53-дақиқада Эдара очган бўлса, орадан 12 дақиқа ўтиб, Сарр ўз дарвозасига гол киритиб, қўшимча бўлимлар ўтказилишини таъминлади.

Қўшимча иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Роланду бурчакдан узатилган тўпни аниқ дарвозага йўллаб, жамоасини финалга олиб чиқди.

Атлетико Испания – Арсенал Англия 1:0

Гол:
1:0 – 45 Диего Коста.
Атлетико – Облак, Годин, Хименес, Люка Эрнандес, Витоло (Корреа, 74), Парти (Савич, 90), Сауль, Габи, Коке, Диего Коста (Торрес, 83), Гризманн.
Арсенал – Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Чемберс, 12), Уилшер (Мхитарян, 68), Джака, Рэмзи, Озил, Уэлбек, Ляказетт.
Огоҳлантиришлар: Уилшер (42), Габи (52), Монреаль (58), Сауль (71), Диего Коста (78), Мустафи (78).

Дастлабки ўйин – 1:1.

Ред Булл Австрия – Марсель Франция 2:1

Голлар:
1:0 – 53 Эдара, 2:0 – 65, автогол Сарр, 2:1 – 116 Роланду.
Ред Булл – Вальке, Рамальо, Ульмер (Понграчич, 97), Лайнер, Чалета-Цар, Эдара, Самассеку, Шлагер (Минамино, 84), Бериша, Гульбрандсен (Хван Хи Чхан, 69), Дабур.
Марсель – Пеле, Сарр, Рами, Амави, Пайет, Луис Густаво, Окампос, Лопес (Замбо-Ангисса, 66), Товен, Сансон (Роланду, 101), Жермен (Н`Жи, 84).
Огоҳлантиришлар: Сарр (35), Лопес (39), Рами (57), Эдара (75), Жермен (77), Рамальо (84), Пайет (84), Чалета-Цар (94), Амави (100), Роланду (116), Дабур (117), Пеле (120).
Четлатиш: Эдара (119).

Дастлабки ўйин – 0:2.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Лигаси. "Атлетико" ва "Марсель" финалда ўйнайди