21:03 / 04.05.2018
3 813

Умид Аҳмаджонов: "Гуруҳимизга кучли рақиблар тушишини хоҳлайман"

Умид Аҳмаджонов: "Гуруҳимизга кучли рақиблар тушишини хоҳлайман"
Осиё Кубоги-2019 қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан ҳам вакиллар иштирок этмоқда.
Жумладан, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев, U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳамда миллий терма жамоамизнинг энг моҳир ўйинчиларидан бири Сервер Жепаров шу ерда.

Биз фурсатдан фойдаланиб, ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджоновни суҳбатга тортдик, деб ёзади championat.asia нашри. Умид Маҳамаджонович қуръа олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Аввало шуни айтишим керак, Осиё Кубоги жуда муҳим мусобақа ҳисобланади ва бу турнирда терма жамоамиз олдига юқори мақсадлар қўйилади. Энг катта ниятимиз эса бу 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш, бу ҳақда кўп гапирганмиз ва доим такрорлашга тайёрман".

- "Қуръадан нима кутяпман? Тўғрисини айтсам, биринчи навбатда кучли рақиблар тушишини. Нима учун? Чунки қанча кучли жамоалар билан ўйнасак ўйинимиз шунчалик шаклланиб бораверади. Шу боис мен гуруҳимизга кучли жамоалар тушишини хоҳлайман".

- "Шу ўринда тахмин қиладиган бўлсам, гуруҳимиз БАА, Ўзбекистон, Уммон ва КХДР бўлгани маъқул деб ўйлайман. Лекин ҳаммасини қуръа кўрсатади. Нима бўлганда ҳам, мақсадимиз Осиё Кубоги финалига чиқиш ҳисобланади", - дейди Умид Аҳмаджонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов: "Гуруҳимизга кучли рақиблар тушишини хоҳлайман"